Валюта курслари 05/12/2025
$1 – 11963.23
UZS – 0.43%
€1 – 13970.66
UZS – 0.7%
₽1 – 155.35
UZS – 1.28%
Қидириш
Ўзбекистон ва Финляндиянинг EPSE компаниялари кончилик лойиҳаларини жадаллаштиришни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Финляндиянинг EPSE компаниялари кончилик лойиҳаларини жадаллаштиришни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Финляндиянинг EPSE компаниялари кончилик лойиҳаларини жадаллаштиришни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари У. Юсупов Финляндиянинг EPSE компанияси директори Уилсон Блейин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбек томони ҳамкорларнинг вазирлик лойиҳаларига билдираётган қизиқишини эътироф этиб, ўзаро алоқаларни кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлади.

EPSE вакиллари кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш учун миннатдорлик билдириб, бу омил қўшма ташаббусларни жадаллаштиришга замин яратишини қайд этди.

Мулоқот давомида “Green Zone” йўналишидаги ишланмалар ҳамда икки томонлама ҳамкорликнинг кейинги босқичлари муҳокама қилинди.

Делегация ОКМК, НКМК, ЎзТМК ва Минерал ресурслар институти Олмалиқ филиали фаолияти билан танишув натижалари, техноген чиқиндилар бўйича ўтказилган кўриклар ҳамда техник-иқтисодий асослашга тайёрланаётган маълумотлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, EPSE томонидан амалга оширилган пилот лойиҳа бўйича ҳисобот вазирлик мутахассисларига топширилди.

Учрашув якунида томонлар мавжуд лойиҳалар бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлигини тасдиқлади.

Шу мақсадда келгусида аниқ натижаларни таъминлаш учун ишчи гуруҳ ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг