Валюта курслари 31/10/2025
$1 – 12025.22
UZS – 0.29%
€1 – 13969.70
UZS – 0.07%
₽1 – 149.36
UZS – -0.9%
Қидириш
Ўзбекистон ва Финляндия инновациялар ва соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Финляндия инновациялар ва соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Финляндия инновациялар ва соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Финляндия Республикаси Президентининг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида Финляндия ва Ўзбекистон ўртасидаги саноат инновациялари, кончилик, металлургия ҳамда барқарор иқтисодий ҳамкорлик йўналишларида алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган "Ўзбекистон – Финляндия" бизнес форуми бўлиб ўтди.

Унда икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари, шунингдек, ишбилармон доиралар иштирок этди.

Форум доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Финляндиянинг “Lojer Group” компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Ушбу меморандум соғлиқни сақлаш соҳасида илғор технологияларни жорий этиш, тиббиёт ускуналарини ишлаб чиқариш ва сервис хизматларини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг