Валюта курслари 10/02/2026
$1 – 12320.34
UZS – 0.14%
€1 – 14614.39
UZS – 0.73%
₽1 – 159.36
UZS – -0.25%
Қидириш
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги Ҳамкорлик бўйича қуйи қўмитанинг 8-йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари, шунингдек, ЕИ делегацияси иштирок этди. Делегацияга ЕИ Ўзбекистондаги Элчиси Тоиво Клаар ҳамда Европа Комиссиясининг Халқаро ҳамкорлик бўйича бош директорати (DG INTPA) Марказий Осиё ва Афғонистон бўлими раҳбари Шарлотта Адриан бошчилик қилди.

Томонлар ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар. Хусусан, инвестициялар, савдо ва саноатни ривожлантириш, рақамли трансформация, энергетика, экология, қишлоқ хўжалиги, таълим, фуқаролик жамияти ривожи, гендер тенглиги ҳамда минтақавий ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Ҳамкорликни кенгайтириш, инновацияларни жорий этиш ва узоқ муддатли стратегик шерикликни мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди. Иштирокчилар барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш, давлат хизматлари сифатини ошириш ҳамда минтақавий интеграцияни илгари суриш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларнинг аҳамиятини таъкидладилар.

Учрашув якунида томонлар конструктив мулоқотни давом эттириш ҳамда эришилган келишувларни самарали амалга ошириш орқали ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг