Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Эрон туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти 26-Бош Ассамблеяси доирасида Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Ар-Риёд шаҳрида Эроннинг Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Саид Ризо Амирий билан учрашув ўтказди.
Учрашувда икки давлат ўртасида сайёҳлар оқимини ошириш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини аниқлаш ва халқаро туризм бозорида Буюк Ипак йўли меросини кенг тарғиб қилиш бўйича лойиҳалар муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида икки давлат ўртасида туризм соҳасида стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.