Ўзбекистон ва China Huadia энергетика лойиҳаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 14 ноябрь куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Илзат Касимов Хитойнинг China Huadian Engineering Co., Ltd компанияси директорлар кенгаши раиси Пен Ганпин билан учрашув ўтказди.
Компания 1978 йилда ташкил этилган бўлиб, Хитойнинг йирик давлат энергетика корпорацияларидан бири - China Huadian Corporation таркибига киради.
Устав капитали 7,3 млрд долларни, ўртача йиллик даромади 2,9 млрд долларни ташкил этади. Янги шартномалар ҳажми 3,7 млрд долларга етади, умумий лойиҳа портфели эса 5,9 млрд долларни ташкил қилади.
Музокаралар давомида Ўзбекистонда энергетика лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари, жумладан шамол электр станцияси қурилиши, водород энергетикасини ривожлантириш ва энергетика соҳасидаги бошқа инвестиция ташаббуслари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни фаоллаштириш ва аниқ лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш борасида келишиб олдилар.