Ўзбекистон ва Bio Medi Pharm фармацевтика кластерини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Bio Medi Pharm фармацевтика кластерини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 5 декабрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Бирлашган Араб Амирликларининг “Bio Medi Pharm” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида компания вакиллари “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ҳудудида амалга оширилаётган қурилиш ишларининг бориши ва ўз лойиҳаларидаги жорий ҳолат бўйича маълумот алмашдилар.
Улар ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдириб, “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ҳудудида яратилган эко-тизим компания фаолиятини самарали оптималлаштираётганини таъкидладилар.
Компания директори агентлик томонидан ҳар бир босқичда кўрсатилаётган қўллаб-қувватлашдан мамнун эканини қайд этди.
Ўз навбатида, агентлик директори компанияга кўмак кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини билдирди ва ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ниятида эканини таъкидлади.