Ўзбекистон ва Белгия миграция соҳасидаги ҳамкорлик бўйича биринчи икки томонлама битимни имзоладилар
Ўзбекистон ва Белгия миграция соҳасидаги ҳамкорлик бўйича биринчи икки томонлама битимни имзоладилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миграция агентлиги ҳамда Бельгия Қироллиги Ички ишлар федерал хизматининг Иммиграция идораси ўртасида икки томонлама муносабатлар тарихида биринчи келишув ҳужжати имзоланди.
Бельгиянинг марказий миграция органи ҳисобланадиган Иммиграция идораси — мамлакатга кириш, яшаш, рухсатномалар бериш ва халқаро ҳимоя масалалари бўйича қарор қабул қилувчи асосий тузилмадир.
Томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар:
Бельгияда Ўзбекистон фуқаролари учун қонуний меҳнат имкониятларини кенгайтириш;
Миллий миграция бошқарув тизимига Европа стандартларини жорий этиш;
Бельгия тажрибаси асосида ўқув дастурларини Ўзбекистонда амалга ошириш;
Миграция жараёнларининг шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида икки идора ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш.