Ўзбекистон ва Бавария ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Бавария ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Бавария ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Бавариянинг Европа ишлари ва халқаро муносабатлар бўйича давлат вазири Эрик Бейсвенгер билан учрашди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон–Германия муносабатларининг жорий ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Икки томонлама савдо ҳажмини ошириш ва инвестиция лойиҳаларини кенгайтириш учун амалий чоралар кўриш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, давлат вазири E.Beysvenger Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодиётни модернизация қилиш ва инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.

Хорижий томон мамлакатнинг халқаро нуфузининг барқарор ўсишини, шунингдек, унинг халқаро майдондаги ишончли ҳамкор сифатидаги роли ортиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг