Валюта курслари 17/12/2025
$1 – 12105.56
UZS – -0.2%
€1 – 14232.51
UZS – -0.09%
₽1 – 152.56
UZS – -0.31%
Қидириш
Ўзбекистон ва Бангладеш 2026 йил учун ҳамкорлик натижалари ва устувор йўналишларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 15 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Бангладеш Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Монирул Ислом билан учрашув ўтказди.

Учрашувда томонлар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар, 2025 йилда сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик натижаларини сарҳисоб қилдилар, шунингдек 2026 йилга мўлжалланган ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Бангладеш ўзаро турли соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор экани таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг