Ўзбекистон ва Amazon Leo сунъий йўлдош интернетини жорий этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Amazon Leo сунъий йўлдош интернетини жорий этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Amazon Leo компанияси вакиллари билан мамлакатда сунъий йўлдош интернет хизматларини жорий этиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш учун учрашув ўтказди.
Музокараларда Рақамли технологиялар вазирлиги ва Amazon Leo ўртасида аввал имзоланган ўзаро англашув меморандумига мувофиқ, Ўзбекистонда сунъий йўлдош интернет инфратузилмасини жорий этиш бўйича компания таклифлари кўриб чиқилди.
Аҳоли учун хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, илғор технологияларни татбиқ этиш ва телекоммуникация бозорида уланиш имкониятларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги, маҳаллий бизнеслар учун имкониятлар ҳамда унинг узоқ муддатли барқарорлиги юзасидан фикр алмашилди.