Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Ўзбекистон 27/06/2025 Ўзбекистон — Уммон миграция соҳасида ҳамкорлик муҳокамаси

Ўзбекистон — Уммон миграция соҳасида ҳамкорлик муҳокамаси

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Республика Касбий кўникмалар марказида Миграция агентлиги раҳбарияти ҳамда Уммон султонлиги Меҳнат вазири Махад Саид Баавайн бошчилигидаги делегация ўртасида музокарлар бўлиб ўтди.

Мулоқотда икки давлатнинг миграция йўналишидаги мавжуд имкониятлари таҳлил қилинди.

Уммон ўз аҳолиси сонига нисбатан катта ҳажмда чет эллик ишчиларни қабул қилади, ва бу борада ҳукумат аниқ қоидалар билан иш олиб боради. Мамлакат меҳнат бозорида қурилиш, логистика, маиший соҳа, ҳайдовчилар, шифокорлар ва техник мутахассисларга талаб юқори.

"Давлатимиз меҳнат бозорида йилига 240 минг иш ўрни очилади, шундан 200 минги хорижликлар учун, асосий масала — мутахассисларни малака ва кўникмаси. Меҳнат ҳуқуқларига риоя қилишда жиддий ёндашамиз, лекин буни назорат қилиш учун икки томонлама келишувлар муҳим аҳамиятга эга", - деди Уммон султонлиги Меҳнат вазири Махад Саид Баавайн.

Учрашув якунида икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик меморандумини ишлаб чиқишга келишилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг