Валюта курслари 29/01/2026
$1 – 12168.98
UZS – 0.34%
€1 – 14588.17
UZS – 1.17%
₽1 – 159.89
UZS – 0.86%
Қидириш
Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Черногорияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Черногорияни йирик ҳисобда мағлуб этди
 

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Черногорияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ўсмирлар футбол терма жамоаси (U-16) халқаро турнирнинг иккинчи учрашувида Черногория ёшлар жамоаси устидан ишончли ғалаба қозонди. Ўйин ўзбекистонликлар фойдасига 1:6 ҳисобида якунланди.

31-дақиқада ҳисобни Сухроб Садиржанов очди, орaдaн беш дақиқа ўтиб у дубль қайд этди. 39-дақиқада Черногория бир гол уриб ҳисобни қисқартирди, аммо уч дақиқадан сўнг Рустам Алиев устунликни яна оширди.

Иккинчи бўлимда Абдулазиз Абдураимов (51-дақиқа), Хаитмуродов (82-дақиқа) ва Орифхонов (83-дақиқа) гол урдилар ва ғалабани таъминладилар.

Турнирнинг биринчи ўйинида ҳам ўзбекистонликлар зафар қучган, рақибни 3:2 ҳисобида мағлуб этган эдилар.

Кейинги учрашувларни Ўзбекистон терма жамоаси Венгрияга қарши 23 ва 25 сентябрь кунлари ўтказади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг