Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши икки ўртоқлик ўйини ўтказади
Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши икки ўртоқлик ўйини ўтказади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 29 октябрь куни Айдер Қурбaев раҳбарлигидаги Ўзбекистоннинг 15 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси Миллий футбол маркази базасида ўқув-машғулот йиғинини бошлайди.
Тайёргарлик доирасида жамоа Жанубий Кореянинг U-15 терма жамоасига қарши икки ўртоқлик баҳсини ўтказади.
Биринчи ўйин 5-ноябрь куни соат 15:00 да бўлиб ўтади, жавоб ўйини эса 8-ноябрь куни соат 15:00 да бўлиб ўтади.
UzDaily
·
👁 376 views
·
29.10.2025 · 16:11