Валюта курслари 06/03/2026
$1 – 12175.53
UZS – -0.04%
€1 – 14151.62
UZS – 0.09%
₽1 – 155.08
UZS – -1.05%
Қидириш
Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун Telegram-ботни ишга туширди

Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун Telegram-ботни ишга туширди

Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун Telegram-ботни ишга туширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқ мамлакатларида бўлиб турган фуқаролар мурожаатларини тезкор қабул қилиш мақсадида махсус Telegram-бот — @tivyordambot ни ишга туширди.

Ушбу бот орқали ватандошлар консуллик масалалари бўйича мурожаат юборишлари, ўз жойлашуви ва мавжуд вазияти ҳақида маълумот беришлари, зарурат туғилганда эса шошилинч ёрдам сўрашлари мумкин. ТИВда таъкидланишича, дипломатик ваколатхоналар мурожаатларга тезкор жавоб қайтариши ва зарур ёрдам кўрсатиши учун аниқ ва тўлиқ маълумотларни кўрсатиш муҳим ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари тегишли хорижий идоралар билан доимий алоқада бўлиб, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича зарур чораларни кўрмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг