Ўзбекистон терма жамоаси Хорватияни мағлуб этган ҳолда U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиқди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қатарда ўтаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Хорватияни мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди.
Биринчи гол 24-дақиқада урилди: ўнг қанотдан берилган узатмаддан сўнг, Садриддин Ҳасанов бош билан тўпни рақиб дарвозасига йўналтирди.
80-дақиқада хорватияликлар ўзбек жамоасининг ҳимоясидаги ноаниқликдан фойдаланиб ҳисобни тенглаштиришди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Пенальтиларда Ўзбекистон футболчилари 4:3 ҳисобида устун келишди.
1/8 финалда Ўзбекистон терма жамоаси Италия жамоасига қарши майдонга тушади. Италия аввалроқ Чехияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган. Ушбу баҳс 18 ноябрда бўлиб ўтади.