Валюта курслари 30/01/2026
$1 – 12199.10
UZS – 0.25%
€1 – 14585.24
UZS – -0.02%
₽1 – 160.49
UZS – 0.38%
Қидириш
Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати U-23 саралаш босқичида Қирғизистон билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати U-23 саралаш босқичида Қирғизистон билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати U-23 саралаш босқичида Қирғизистон билан дуранг ўйнади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичида Қирғизистонга қарши ўйинни дуранг билан якунлади.

E гуруҳи ўйинлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Иккинчи турда жамоалар 2:2 ҳисоби билан майдонни тарк этди.

Ҳисобни биринчи дақиқада Қирғизистон жамоаси ўйинчиси Бекназ Аскаров очди. Ўн дақиқа ўтгач, Рустам Турдимурадов ҳисобни тенглаштирди. 42-дақиқада Беҳрузбек Алмазов Ўзбекистонни олдинга олиб чиққан бўлса, 56-дақиқада Арсен Шаршенбеков ҳисобни яна тенглаштирди.

Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичининг сўнгги учрашувини 9 сентябрда Фаластинга қарши ўтказади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг