Валюта курслари 15/08/2025
$1 – 12581.97
UZS – 0.67%
€1 – 14698.26
UZS – 0.27%
₽1 – 157.75
UZS – 0.61%
Қидириш
Спорт 15/08/2025 Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026да 7Saber бренди формасида майдонга тушади

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026да 7Saber бренди формасида майдонга тушади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионати финал босқичига йўл олган Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси 7Saber бренди формасида ўйнайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси хабар берди.

2019 йилдан бери миллий жамоани германиянинг Jako компанияси спорт кийимлари билан таъминлаб келар эди. 7Saber спорт кийимлари ўзбек спортчиларига бегона эмас — улар Токио-2021 ва Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ҳам шу бренд формасида қатнашган.

7Saber бренди 2019 йилда триатлон федерациясининг собиқ президенти Отабек Умаров томонидан ташкил этилган. У бутун дунёда танилган спорт турларини ифодаловчи пиктограммалар асосида график элемент яратган. Ҳозирда Умаров Миллий олимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси илк бор 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати финал босқичига йўл олган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг