Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва ЭКО ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Асад Мажид Хон билан музокаралар ўтказди.
Суҳбат чоғида Ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда ИҲТ доирасида ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ИҲТ саммитларида илгари сурган ташаббусларини изчил илгари суриш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Жумладан, “Иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари – 2035”ни қабул қилиш, Савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимни имзолаш ҳамда ИҲТ Рақамли транспорт ва божхона идорасини таъсис этиш масалалари муҳокама қилинди.