Валюта курслари 21/10/2025
$1 – 12060.15
UZS – -0.4%
€1 – 14064.55
UZS – -0.74%
₽1 – 148.87
UZS – -0.15%
Қидириш
Ўзбекистон тадбиркор аёлларининг истиқболли лойиҳалари Гуанчжоуда тақдимот қилинди

Ўзбекистон тадбиркор аёлларининг истиқболли лойиҳалари Гуанчжоуда тақдимот қилинди

Ўзбекистон тадбиркор аёлларининг истиқболли лойиҳалари Гуанчжоуда тақдимот қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси раҳбарияти ва мамлакатимиз тадбиркор аёлларидан иборат делегациянинг Гуанчжоу шаҳрига сафари уюштирилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида Гуанчжоу шаҳар Халқаро савдони рағбатлантириш қўмитаси, "Guangdong General Chamber of Commerce" ва "Guangzhou Modern Industry Association" уюшмалари билан ҳамкорликда маҳаллий компаниялар ва иқтисодий ташкилотлар вакиллари иштирокида бизнес-форумлар ташкил этилди.

Ўтказилган тадбирлар якунида Хитой томони билан ҳамкорликда ўзаро алмашинувларни фаоллаштириш, жумладан, бизнес-миссиялар ташкил этиш, истиқболли инвестициявий ва савдо келишувларини ишлаб чиқиш юзасидан келишиб олинди.

Гуанчжоу шаҳрида ўтаётган "Canton Fair" кўргазма иштирокчилари, хусусан "Overseas Prominent Brand" компанияси раҳбарияти билан кечган музокараларда Ўзбекистон маҳсулотларини Хитойга экспортини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг