Валюта курслари 02/10/2025
$1 – 12084.10
UZS – 0.14%
€1 – 14197.61
UZS – 0.4%
₽1 – 146.72
UZS – 0.74%
Қидириш
Ўзбекистон Стратегик ислоҳотлар агентлиги Халқаро маслаҳат кенгаши билан асосий ислоҳотларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Стратегик ислоҳотлар агентлиги Халқаро маслаҳат кенгаши билан асосий ислоҳотларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Стратегик ислоҳотлар агентлиги Халқаро маслаҳат кенгаши билан асосий ислоҳотларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Стратегик ислоҳотлар агентлигида Халқаро маслаҳат кенгаши аъзолари – Алфред Гузенсбауэр, Александр Квасневский ва Штефан Фюле билан учрашув бўлиб ўтди.

Агентлик директори Б. Рахматов меҳмонларни қутлар экан, ўзаро ҳамкорликда эришилган ютуқларни қайд этди. Жумладан, Кенгаш тавсиялари асосида пенсия ва солиқ тизимлари, таълим ҳамда демография соҳалари ислоҳ қилинмоқда.

Учрашувда касбий таълимда дуал тизимни кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Меҳмонларга Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Касбий таълим агентлиги ташкил этилиши ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистон билан Австрия ўртасида туризм, “ақлли инфратузилма” ва минтақавий кооперация каби йўналишларни ривожлантириш бўйича Кенгаш томонидан илгари сурилган ташаббуслар муҳокама қилинди.

Шунингдек, академик ҳамкорликни ривожлантириш режалари ҳақида ҳам маълумот берилди. 2026 йил Бухоро шаҳрида Ўзбекистон ва Полша олий ўқув юртлари ректорларининг III форуми ҳамда Полшанинг «Perspektywy» жамғармаси кўмагида “Women in Tech” анжумани ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Доктор А. Гузенсбауэр ҳар бир соҳада индивидуал ёндашувни қўллаш ва Ўзбекистон шароитига мос энг яхши амалиётларни жорий этиш орқали сезиларли натижаларга эришиш ва ислоҳотлар натижадорлигини таъминлаш мумкинлигини таъкидлади.

Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги муваффақиятли чиқиши ҳамда АҚШ Президенти Д. Трамп билан учрашуви муҳим аҳамиятга эга бўлгананини таъкидлади.

А. Квасневский бугунги кунда коммуникация воситаларининг роли сезиларли даражада ўзгарганини, ижобий янгиликларни тарғиб этиш мураккаб бўлиб бораётганини қайд этди. Бу вазиятда ижтимоий тармоқлар ёшлар фаоллигини оширишда муҳим восита экани айтилди.

Ш. Фюле яқин кунларда Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланишини муҳим воқеа сифатида қайд этиб, бу Ўзбекистоннинг дипломатик мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Шу билан бирга, у мутахассисларни хорижда тайёрлаб, Ўзбекистонга қайтариш ташаббусини қўллаб-қувватлади ва бу йўналишда комплекс ҳужжат ишлаб чиқиш таклифини билдирди.

Кенгаш аъзолари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида Европа жамоатчилигини хабардор қилишда фаол иштирок этишга тайёр эканликларини билдирдилар. Бундай ахборот ишлари мамлакатнинг ижобий имижини мустаҳкамлаш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР