Валюта курслари 06/02/2026
$1 – 12279.48
UZS – 0.11%
€1 – 14508.21
UZS – 0.11%
₽1 – 159.25
UZS – 0.11%
Қидириш
Ўзбекистон Сенати бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад этди

Ўзбекистон Сенати бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад этди

Ўзбекистон Сенати бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенатининг 13-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

Муҳокамалар давомида таъкидланганидек, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли суд-ҳуқуқ ислоҳотлари инсон қадрини улуғлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда суд ҳокимиятининг мустақиллигини қарор топтиришга қаратилган. Одил судловни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Қонун билан суд ишларини ҳал этишга ноқонуний аралашув учун жавобгарликни аниқлаштириш, суд биносида тартибни бузиш ҳолатларига нисбатан маъмурий чоралар белгилаш, шунингдек солиқ органлари иштирокидаги айрим солиққа оид низоларни маъмурий судлар ваколатига ўтказиш назарда тутилмоқда.

Ушбу нормалар суд ҳокимияти нуфузини ошириш ва суд қарорларининг холислигини таъминлаш мақсадларига қаратилгани алоҳида қайд этилди.

Шу билан бирга, Қонунда айрим қайта кўриб чиқилиши ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштирилиши лозим бўлган нормалар мавжудлиги билдирилди.

Хусусан, таклиф этилаётган нормалар маъмурий суд ишларини юритишга оид амалдаги процессуал қоидалар билан уйғун эмас, бу эса суд амалиётида ҳуқуқий ноаниқлик, турлича ёндашувлар ва низолар юзага келишига олиб келиши мумкин.

Сенаторлар бу қонун устуворлиги (rule of law) ва суд мустақиллиги (judicial independence) каби умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқий стандартларга, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий мақсадларига зид эканини таъкидладилар.

Бундан ташқари, Қонунни тайёрлаш ва киритиш жараёнида қонун ижодкорлигига оид белгиланган тартиб-таомилларга тўлиқ риоя этилмаган. Хусусан, қонунчиликка тегишли ўзгартиришларни “пакет” принципи асосида киритиш масалалари эътибордан четда қолган.

Сенаторлар бу каби ҳолатлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар барқарорлигига салбий таъсир кўрсатиши, ҳуқуқни қўллаш амалиётида қийинчиликлар туғдириши мумкинлигига эътибор қаратдилар.

Муҳокамалар якунида сенаторлар томонидан қонун ижодкорлигида тизимлилик, ҳуқуқий аниқлик ва қонун устуворлиги тамойилларига қатъий риоя этиш давлат бошқаруви самарадорлигини таъминлашнинг муҳим шарти экани таъкидланиб, Қонунни тақдим этилган таҳрирда маъқуллаш мақсадга мувофиқ эмас деган хулосага келинди.

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг