Валюта курслари 06/11/2025
$1 – 11970.67
UZS – 0.17%
€1 – 13748.31
UZS – 0.03%
₽1 – 147.59
UZS – -0.07%
Қидириш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хитойнинг PENGKAI компаниясининг сувни тозалаш бўйича тажрибасини ўрганди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хитойнинг PENGKAI компаниясининг сувни тозалаш бўйича тажрибасини ўрганди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хитойнинг PENGKAI компаниясининг сувни тозалаш бўйича тажрибасини ўрганди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов Хитойнинг Guangzhou Pengkai Environment Technology Corp. компанияси фаолияти билан танишди.

Компания 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, Гуандун провинциясининг Гуанчжоу шаҳрида жойлашган.

PENGKAI — сув ва чиқинди сувни тозалаш, қайта ишлаш ҳамда экологик хавфсизлик ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича Хитойдаги етакчи бешта корхонадан бири ҳисобланади.

Корхона йилига 500 минг куб метрлик ускуналар ишлаб чиқариш қувватига эга.

Биологик ва кимёвий усулларда ишлов берувчи интеграл сув тозалаш тизимлари, RO, UF, MBR ва EDI технологиялари асосидаги қурилмаларни ишлаб чиқаради.

Ишлаб чиқариш жараёнидаги чиқинди сувнинг 60 фоизи қайта ишланади.

Компания маҳсулотлари 40 дан ортиқ мамлакатларга экспорт қилинади, ишлаб чиқариш ISO 9001 халқаро стандартига мос.

Учрашувда Андижон вилояти Пахтаобод туманида сув тозалаш иншооти қурилиши лойиҳаси доирасида PENGKAI ускуналаридан фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг, Пахтаобод ва Юқори Чирчиқ туманларидаги тўқимачилик саноати корхоналари халқаро экологик талабларга мос тозаланган сув ресурсларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бу эса маҳсулотларини Европа ва АҚШ бозорларига экспорт қилиш имкониятини кенгайтиради.

Учрашув якунида сув хўжалиги ва инфратузилма соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий қадамлар белгилаб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг