Ўзбекистон Саноат ва савдо вазирлиги делегацияси Orano компанияси билан истиқболли конларни муҳокама қилиш учун учрашув ўтказди
Ўзбекистон Саноат ва савдо вазирлиги делегацияси Orano компанияси билан истиқболли конларни муҳокама қилиш учун учрашув ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги делегацияси Парижда Франциянинг Orano компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда томонлар ўртасида Навоий вилоятининг Томди туманида амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли майдонлардаги геология-қидирув ишлари ва аниқланган конларни ўзлаштириш лойиҳаси юзасидан фикр алмашдилар.
Хусусан, Франция компанияси вакиллари томонидан лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар юқори баҳоланиб, лойиҳа истиқболи ҳамда олдинда турган режалар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Учрашув якунида, Кон-геология вазирининг биринчи ўринбосари Ф. Хамидова томонидан лойиҳа доирасида олдинга қўйилган мақсадларга эришиш ҳамда вазирлик мазкур йўналишда доимий қўллаб-қувватловга тайёрлигини таъкидлаб ўтди.