Валюта курслари 19/12/2025
$1 – 12021.61
UZS – -0.32%
€1 – 14092.93
UZS – -0.26%
₽1 – 150.44
UZS – 0.25%
Қидириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Япония Вакиллар палатаси Спикери билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Япония Вакиллар палатаси Спикери билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Япония Вакиллар палатаси Спикери билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Токио шаҳрига расмий ташрифи доирасида Япония Парламентининг Вакиллар палатаси спикери Фукуширо Нукага билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон – Япония стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Икки мамлакат парламент делегациялари ўртасидаги ўзаро ташриф ва учрашувлар фаол тус олгани катта мамнуният билан қайд этилди. Парламентларда дўстлик гуруҳлари фаол иш олиб бормоқда. Май ойида Токиода навбатдаги парламентлараро форум муваффақиятли ўтказилди.

Парламентларнинг қўмиталари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ва Япония префектуралари ассамблеялари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, шунингдек, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасида қонун ижодкорлиги бўйича тажриба алмашиш муҳимлиги таъкидланди.

#Шавкат Мирзиёев  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР