Ўзбекистон рақамли тўловларни ривожлантириш учун шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритишни кўриб чиқмоқда
Ўзбекистон рақамли тўловларни ривожлантириш учун шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритишни кўриб чиқмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасини ривожлантириш, нақд пульсиз ҳисоб-китоблар улушини ошириш, шунингдек, сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини кенгайтиришга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнлар замонавий рақамли тўлов тизимларини жорий этиш ва халқаро онлайн тўлов компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтиришни тақозо этмоқда.
Шу муносабат билан лойиҳада Ўзбекистон ҳудудида мажбурий тарзда сақланиши лозим бўлган шахсга доир маълумотлар турларини аниқ белгилаш, шунингдек, айрим маълумотларни чет элда қайта ишлаш ва сақлаш учун хавфсизлик, халқаро стандартларга риоя этиш ва ваколатли орган талабларини бажариш каби шартларни жорий этиш таклиф этилмоқда.
Мажлисда ушбу ўзгартиришлар орқали халқаро тўлов тизимларини мамлакатимизга жалб қилиш, инвестиция муҳитини янада яхшилаш, рақамли хизматлар бозорини кенгайтириш ҳамда фуқаролар ва сайёҳлар учун замонавий тўлов имкониятларини яратишга хизмат қилиши қайд этилди.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.