Валюта курслари 18/08/2025
$1 – 12547.38
UZS – -0.27%
€1 – 14665.38
UZS – -0.22%
₽1 – 157.02
UZS – -0.46%
Қидириш
Технологиялар 14/08/2025 Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Хитой элчиси билан янги қўшма IТ-лойиҳаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Хитой элчиси билан янги қўшма IТ-лойиҳаларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Сзюн билан учрашув ўтказди.

Дастлаб делегацияга Рақамли технологиялар вазирлиги ва IT Park Uzbekistan'да амалга оширилаётган ислоҳотлар, асосий йўналишлар ҳамда келгусидаги режалар ҳақида тақдимот қилинди. Шу билан бирга, IТ мутахассисларини тайёрлашга ихтисослашган Устудй IТ академияси фаолияти, муҳим инфратузилмаларнинг киберхавфсизлигини таъминлашга қаратилган инновацион лойиҳалар маркази – UZSOC ҳамда Ягона интегратор UZINFOCOMда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирилди.

Учрашув давомида икки давлат ўртасида рақамли технологиялар, IТ таълим ва сунъий интеллект соҳаларида ҳамкорлик, тажриба алмашиш имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди. 

Шу билан бирга, Хитой компанияларини Ўзбекистонга жалб қилиш, уларни IТ Park резидентига айлантириш, резидентлар учун яратилган шароитлар ва солиқ имтиёзлари ҳақида гаплашилди.

Шунингдек, IТ соҳасидаги замонавий технологияларни жорий этиш, IТ таълим йўналишидаги ўқув дастурлари ва сунъий интеллект лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар рақамли технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёшлар учун юқори маошли иш ўринлари яратиш бўйича таклифларни кўриб чиқдилар. 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг