Валюта курслари 20/11/2025
$1 – 11910.93
UZS – -0.25%
€1 – 13784.52
UZS – -0.4%
₽1 – 147.49
UZS – 0.06%
Қидириш
Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири NEC билан космик дастурни ишлаб чиқишни муҳокама қилди

Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири NEC билан космик дастурни ишлаб чиқишни муҳокама қилди

Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири NEC билан космик дастурни ишлаб чиқишни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазирлиги делегациясининг Австралияга расмий ташрифи доирасида, Сидней шаҳрида Вазир Шерзод Шерматов Япониянинг етакчи технологик компанияларидан бири — NEС корпорациясининг космик йўналиш бўлими раҳбари Таро Шимизу билан учрашув ўтказди.

NEС — ахборот-коммуникация технологиялари, электроника ва космик саноат соҳаларида дунёда етакчи ўрин тутувчи компаниялардан бири ҳисобланади. Компания сунъий йўлдош тизимлари, ер станциялари, космик кузатув технологиялари ва алоқа инфратузилмалари соҳасида йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Учрашув давомида космик технологиялар соҳасида ҳамкорликнинг истиқболлари, хусусан Ўзбекистонда сунъий йўлдош дастурларини ривожлантириш, космик маълумотларни қайта ишлаш ва уларни турли тармоқларда қўллаш, космос орқали алоқа ва кузатув тизимларини жорий этиш, кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунунгдек, томонлар амалий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, илмий-тадқиқот ва инновацион ташаббусларни йўлга қўйиш ҳамда узоқ муддатли шериклик алоқаларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг