Ўзбекистон Президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Санкт-Петербург шаҳрига амалий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди.
Кеча, 21 декабрь куни Ўзбекистон етакчиси Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида нутқ сўзлади.
Давлатимиз раҳбарига, шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистон Президентларига Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Бугун Президентимиз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди ва “Эрмитаж” давлат музейи билан танишди.
Давлатимиз раҳбари амалий ташрифини якунлаб, “Пулково” халқаро аэропортидан Тошкентга жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонни Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
#Шавкат Мирзиёев