Ўзбекистон Президенти Россия билан парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Валентина Матвиенкони таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга икки мамлакат парламентлари фаол ҳисса қўшаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Парламентлар юқори палаталари ҳамкорлиги бўйича комиссиянинг йиғилишлари ҳар йили ўтказиб келинмоқда. МДҲ Парламентлараро ассамблеяси доирасидаги алоқалар ҳам самарали йўлга қўйилган.

Мулоқот якунида Ўзбекистон етакчиси икки мамлакат парламентлари ўртасидаги яқин ва сермаҳсул ҳамкорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.

#Шавкат Мирзиёев  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг