Валюта курслари 01/08/2025
$1 – 12692.42
UZS – 0.8%
€1 – 14511.24
UZS – -0.24%
₽1 – 158.44
UZS – 3.0%
Қидириш
Ўзбекистон 06/07/2025 Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг биринчи Президентини табриклади

Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг биринчи Президентини табриклади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари Нурсултон Назарбоевни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон-Қозоғистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги даражаси, кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

 

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг