Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга жўнаб кетди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 март куни амалий ташриф билан Олмаота шаҳрига жўнаб кетди.
Икки мамлакат етакчиларининг норасмий учрашувида Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
#Шавкат Мирзиёев