Валюта курслари 09/07/2025
$1 – 12712.09
UZS – 0.28%
€1 – 14927.81
UZS – 0.36%
₽1 – 162.64
UZS – 1.0%
Қидириш
Иқтисод 09/07/2025 Ўзбекистон Президенти "Газпром нефть" компанияси билан ҳамкорликнинг истиқболли режаларини кўриб чиқди

Ўзбекистон Президенти "Газпром нефть" компанияси билан ҳамкорликнинг истиқболли режаларини кўриб чиқди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июль куни "Газпром нефть" компанияси бошқаруви раиси Александр Дюковни қабул қилди.

Россиянинг ушбу етакчи компанияси билан нефть-газ мажмуасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни тегишли "йўл харитаси"га  мувофиқ ривожлантиришнинг истиқболли режалари кўриб чиқилди.

Геология-қидирув ишларини олиб бориш, мураккаб конларни ўзлаштириш, соҳани рақамлаштириш, талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш бўйича қўшма чора-тадбирлар ва кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг