Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Ўзбекистон 12/06/2025 Ўзбекистон Президенти ЕХҲТнинг амалдаги раисини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти ЕХҲТнинг амалдаги раисини қабул қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Финляндия ташқи ишлар вазири Элина Валтоненни қабул қилди.

Суҳбат аввалида олий мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Финляндия Президенти Александр Стуббнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон билан EХҲТ ўртасида амалий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон-Финляндия ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Миллий сайлов тизимини модернизация қилиш, оммавий ахборот воситалари эркинлигини таъминлаш, гендер ва ёшлар масалалари, "яшил" кун тартиби бўйича ташкилот билан конструктив ҳамкорлик ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Иқлим хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш масалаларига эътиборни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон-Финляндия муносабатларининг, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги кун тартиби батафсил муҳокама қилинди.

Минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг