Валюта курслари 28/11/2025
$1 – 11902.30
UZS – 0.17%
€1 – 13780.48
UZS – 0.23%
₽1 – 152.18
UZS – 0.75%
Қидириш
Ўзбекистон Президенти БАА билан инновацион ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Президенти БАА билан инновацион ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Президенти БАА билан инновацион ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида вазир давлатимиз раҳбарига БАА Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён ва мамлакат Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ол Мактумнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон – БАА дўстлиги ва стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, жорий йилнинг январь ойида БААга амалга оширилган олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Кейинги йилларда БАА ҳукумати билан 40 дан ортиқ йўналишларда 300 дан зиёд ташаббуслар, жумладан, “Ҳукумат акселератори”, “Бир миллион дастурчи” ва “Ёш етакчилар” каби муҳим дастурлар амалга оширилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича қабул қилинаётган янги беш йиллик дастурни кенг кўламда амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Бюрократияни камайтириш, сунъий интеллект соҳасида 5 миллион нафар промпт-муҳандисни ўқитишда БААнинг илғор тажрибасини жорий этиш ҳамда “Ёш авлод” ва “Китоб челленжи” лойиҳаларини йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик режаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирларга пухта тайёргарлик кўришга келишиб олинди.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг