Валюта курслари 15/10/2025
$1 – 12185.11
UZS – 0.29%
€1 – 14081.11
UZS – -0.04%
₽1 – 152.58
UZS – 1.42%
Қидириш
Ўзбекистон Пекиндаги Глобал саммитда аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича ташаббусларни тақдим этди

Ўзбекистон Пекиндаги Глобал саммитда аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича ташаббусларни тақдим этди

Ўзбекистон Пекиндаги Глобал саммитда аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича ташаббусларни тақдим этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 13–14 октябрь кунлари Пекин шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Президенти Си Цзинпин ҳамда БМТнинг Гендер тенглик ва хотин-қизлар ҳуқуқларини кенгайтириш бўйича тузилмаси ташаббуси билан Глобал аёллар саммити ўтказилмоқда.

Саммит 1995 йилда қабул қилинган Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформасининг 30 йиллиги арафасида ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади — гендер тенгликни мустаҳкамлаш, аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш ва уларнинг глобал ривожланишдаги иштирокини кенгайтиришдан иборат.

Тадбирда 100 дан ортиқ мамлакатлар делегациялари қаторида Ўзбекистондан Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайхо Маҳкамова раҳбарлигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда. Делегация таркибига Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Шаҳло Ибрагимова ҳам кирди.

Форум доирасида мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш борасидаги устувор йўналишлар ва амалий ташаббусларни тақдимот қилиниб, рақамли технологиялар, “яшил” иқтисодиёт, аёл тадбиркорлиги, STEM-таълим, халқаро грантлар ва аёллар салоҳиятини оширишга қаратилган ташаббуслар муҳокама қилинди.

Шунингдек, саммит доирасида Хитой халқ сиёсий маслаҳат Кенгаши раиси ўринбосари, Бутунхитой аёллар федерацияси раҳбари Шен Юэюэ хоним билан мулоқот ўтказилди.Суҳбат чоғида тарафлар саммит якунларини амалга ошириш масалалари ҳамда хотин-қизларнинг ҳар томонлама ривожланиши жараёнини жадаллаштириш бўйича фикр алмашдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР