Валюта курслари 24/10/2025
$1 – 12129.33
UZS – 0.23%
€1 – 14061.53
UZS – 0.21%
₽1 – 149.17
UZS – 0.78%
Қидириш
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Кот-Д’Ивуарни мағлуб этди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Кот-Д’Ивуарни мағлуб этди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Кот-Д’Ивуарни мағлуб этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-17) Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғини доирасидаги иккинчи ўртоқлик учрашувида Кот-Д’Ивуар терма жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида ҳисобни Муминхон Баходирхонов очди, 90+3-дақиқада эса Каҳрамон Турғунов якуний натижани ўрнатди. 74-дақиқада Ўзбекистон дарвозабони Неъматуллоҳ Рустамжонов пенальтини қайтариб, дарвозасини “қуруқ” сақлаб қолди.

Навбатдаги назорат учрашувини жамоа 29 октябрь куни Буркина-Фасо терма жамоасига қарши ўтказади.

Терма жамоа 3–27 ноябрь кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. “Ж” гуруҳида Ўзбекистон Парагвай, Ирландия ва Панама жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг