Ўзбекистон Нипах вируси сабабли Ҳиндистондан тирик ҳайвонлар ва қушларни импортини вақтинча тақиқлади
Ўзбекистон Нипах вируси сабабли Ҳиндистондан тирик ҳайвонлар ва қушларни импортини вақтинча тақиқлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Нипах номли ўта хавфли вирус тарқалиш хавфи сабабли Ҳиндистондан тирик ҳайвонлар ва қушлар импортини вақтинча тўхтатди. Вақтинчалик чекловларни жорий этиш тўғрисидаги қарор мамлакат Бош давлат ветеринария инспектори томонидан имзоланди.
29 январдан бошлаб тақиқ Ҳиндистоннинг бутун ҳудудидан тирик ҳайвонлар ва қушларни олиб киришга, шунингдек, халқаро транзит ҳолатларидан ташқари, Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида ишлаб чиқарилган ҳайвонот маҳсулотларига татбиқ этилди. Эпизоотик жиҳатдан барқарор деб топилган ҳудудлардан маҳсулот олиб кириш масалалари давлат ветеринария хизмати томонидан алоҳида тартибда кўриб чиқилади.
Жаҳон ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Ғарбий Бенгалиядаги эпизоотик вазият ноқулай деб баҳоланмоқда ва айнан шу ҳолат чеклов чораларини жорий этишга асос бўлган.
Аввалроқ Ўзбекистон Санитария-эпидемиология қўмитаси фуқароларни Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида Нипах вируси тарқалаётгани муносабати билан эҳтиёт чораларига риоя қилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирган, шу билан бирга касалликнинг Ўзбекистонга кириб келиш эҳтимоли жуда паст эканини таъкидлаган эди.