Валюта курслари 12/12/2025
$1 – 12047.45
UZS – 0.22%
€1 – 14099.13
UZS – 0.79%
₽1 – 151.90
UZS – -2.31%
Қидириш
Ўзбекистон Мўғулистон ва Филиппиннинг фахрий консули билан савдо ва инвестиция масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 12 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Мўғулистон ва Филиппиннинг Ўзбекистондаги фахрий консули Бехбат Содном билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, ушбу мамлакатлар билан савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда ўзаро савдо ҳажмини кенгайтириш мақсадида Мўғулистон ва Филиппиннинг етакчи компанияларини жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг