Валюта курслари 06/03/2026
$1 – 12175.53
UZS – -0.04%
€1 – 14151.62
UZS – 0.09%
₽1 – 155.08
UZS – -1.05%
Қидириш
Ўзбекистон Миграция агентлиги Болгарияда фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича синов лойиҳасини ишга туширмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Болгария автотранспортчи палатаси (CBRH) бошқарув кенгаши раиси Петко Ангелов билан учрашув ўтказди.

Унда ҳамюртларимизни Болгарияда ташкилий тартибда ишга жойлаштириш, тайёргарлик жараёнлари ва лицензияга эга Хусусий бандлик агентликлари билан ҳамкорлик механизмлари муҳокама қилинди.

Болгария томони транспорт ва логистика соҳасида кадрларга эҳтиёж борлигини билдирди.

Диагностик ускуналар ва электрон тизимлар билан қисқа адаптациядан сўнг иш бошлай оладиган механиклар ва техник мутахассислар малака ва вазифага қараб 2500 еврогача маош олишлари мумкинлиги айтиб ўтилди.

Ҳайдовчилар учун эса Европа Иттифоқи қоидалари асосида тайёргарлик муҳим.

Юқоридагилардан келиб чиқиб томонлар амалий ҳамкорликни ривожлантириш, пилот лойиҳани йўлга қўйиш ва махсус ўқув курсларини яратиш бўйича келишув имзоладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг