Ўзбекистон Маданиятни ривожлантириш жамғармаси Япония билан халқаро алоқаларни мустаҳкамламоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 17 август куни Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Нара шаҳри ва Нара Миллий музейи ўртасида ўзаро англашув тўғрисида уч томонлама Меморандум имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ҳужжатга кўра, 2027 йилда Буюк Ипак йўли бўйича маданий алоқаларга бағишланган йирик кўргазмани биргаликда ташкил этиш, шунингдек, маданий мерос соҳасида академик, музей ва эксперт йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш кўзда тутилган.
Меморандумнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг маданий дипломатияси ривожида муҳим қадам бўлиб, Япония билан ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш, академик алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда миллий маданий меросни халқаро майдонда тарғиб этиш учун янги имкониятларни очиб берди.