Валюта курслари 20/01/2026
$1 – 12051.71
UZS – 0.74%
€1 – 14008.91
UZS – 0.87%
₽1 – 154.69
UZS – 0.49%
Қидириш
Ўзбекистон кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун KfWдан 26,5 миллион евро жалб қилади

Ўзбекистон кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун KfWдан 26,5 миллион евро жалб қилади

Ўзбекистон кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун KfWдан 26,5 миллион евро жалб қилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон микро-, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида Германия тараққиёт банки (KfW)дан умумий ҳажми 26,5 миллион евро бўлган кредит ва грант маблағларини жалб қилади. Мазкур масалага доир Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори 2025 йил 29 декабр куни имзоланди.

Лойиҳа 2031 йилгача мўлжалланган. Умумий суммадан 23,5 миллион евро кредит маблағларини, яна 3 миллион евро эса лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ консалтинг хизматлари учун грант маблағларини ташкил этади.

Кредит маблағлари ҳар бири 11,75 миллион евродан иборат икки траншда ажратилади. Ушбу кредит 10 йиллик имтиёзли даврга эга бўлиб, йиллик фоиз ставкаси 2 фоизни ташкил қилади.

Лойиҳани амалга ошириш бўйича масъул ижрочи этиб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги белгиланган бўлиб, у жалб қилинган маблағлардан самарали фойдаланишни мувофиқлаштириш ҳамда дастур мақсадларига эришилишини назорат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг