Валюта курслари 31/07/2025
$1 – 12591.57
UZS – 0.73%
€1 – 14545.78
UZS – 0.51%
₽1 – 153.82
UZS – 1.22%
Қидириш
Иқтисод 23/07/2025 Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш доирасида Швейцария билан икки томонлама музокараларни якунлади

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш доирасида Швейцария билан икки томонлама музокараларни якунлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиш жараёни доирасида Швейцария Ҳукумати билан музокараларни муваффақиятли якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов маълум қилди.

«Бугун, 2025 йил 21 июль куни, Женева шаҳрида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни доирасида Швейцария билан бозорга кириш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисидаги Протоколни имзоладик. Шу билан, музокаралар якунланган мамлакатлар рўйхатига яна бир ЖСТ аъзоси қўшилди», — деди у.

Азизбек Уруновнинг сўзларига кўра, айни пайтда музокаралар олиб борилаётган фақатгина бир нечта давлат қолган, қолганлари билан иш якунланган.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон 25 та давлат билан музокараларни тўлиқ якунлаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг