Валюта курслари 03/02/2026
$1 – 12242.17
UZS – 0.14%
€1 – 14522.89
UZS – -0.26%
₽1 – 159.90
UZS – -1.3%
Қидириш
Ўзбекистон Ироқнинг энг йирик кўргазмасида “Made in Uzbekistan” маҳсулотларини намойиш этмоқда

Ўзбекистон Ироқнинг энг йирик кўргазмасида “Made in Uzbekistan” маҳсулотларини намойиш этмоқда

Ўзбекистон Ироқнинг энг йирик кўргазмасида “Made in Uzbekistan” маҳсулотларини намойиш этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 1 февраль куни Ироқнинг Боғдод шаҳрида мамлакатдаги энг йирик халқаро кўргазмалардан бири — «Baghdad International Fair» очилди, унда Ўзбекистон ўз маҳсулотларини юқори даражада намойиш этди.

Савдо-саноат палатаси кўмагида 1000 кв. метр майдонда ташкил этилган «Made in Uzbekistan» миллий стенди орқали маҳаллий маҳсулотларимиз халқаро меҳмонлар, харидорлар ва бизнес ҳамкорлар эътиборида.

Миллий экспозицияда ўзбек ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларини бевосита чет эллик харидорларга тақдим этиб, янги алоқалар ва экспорт имкониятларини муҳокама қилмоқда.

Айни пайтда кўргазма жадал давом этмоқда ва 7 февраль кунига қадар давом этади, бу иштирокчиларга музокаралар олиб бориш, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва янги шартномалар тузиш учун кўплаб имкониятлар яратади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг