Ўзбекистон IATA билан барқарор авиация ёқилғиси истиқболларини муҳокама қилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Ўзбекнефтгаз"АЖ масъуллари Халқаро ҳаво транспорти ассоциациясининг (IATA) Марказий Осиё бўйича менежери жаноб Ризван Сиддиқ бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказди.
Меҳмонларга Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилаётган “Jet A-1” авиа ёқилғиси, “Jet A-1 SSF” ярим синтетик авиа ёқилғиси ҳамда "GTL" керосини ҳақида маълумотлар берилди.
Учрашувда барқарор авиация ёқилғиси (SАF) ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар, соҳа ривожи истиқболлари ва Ассоциация билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, узоқ муддатли режалар, СО₂ чиқиндиларини камайтириш ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг CORSIA дастури доирасида ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.
Ассоциация вакиллари "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг соҳадаги ютуқларини намойиш этиш мақсадида халқаро тадбирларда иштирок этишга таклиф этдилар.