Ўзбекистон ҳудудларида реклама, кредитлар ва сув таъминоти соҳасида қонунбузарликлар аниқланди
Ўзбекистон ҳудудларида реклама, кредитлар ва сув таъминоти соҳасида қонунбузарликлар аниқланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига реклама, таълим, савдо, суғурта ва коммунал хизматлари бўйича фуқаролардан тушган мурожаатлар ижобий ечим топмоқда.
Ҳудудий бошқармага Андижон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Р.А. маиший чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаётгани бўйича мурожаат қилди. Ўрганишлар натижасида фуқаро ва унинг кўчасидаги барча хонадонлардан чиқиндилар олиб кетилиши таъминланди ҳамда “BIO TEX EKO” МЧЖга келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириш берилди.
Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Р. “Ҳамкор Суғурта” АЖ билан суғурта шартномасини имзолаган. Кейинчалик кредит тўловлари вақтидан олдин сўндирилгани сабабли суғурта компанияси билан тузилган шартномани бекор қилиш ҳамда фойдаланилмаган 2 млн сўмга яқин суғурта мукофотини қайтариб ололмаётгани бўйича ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Мазкур мурожаат юзасидан ҳудудий бошқарма томонидан олиб борган ўрганиш ишлари натижасида фуқаронинг талаблари асосли эканлиги аниқланиб, “Ҳамкор Суғурта” АЖ томонидан фуқарога фойдаланилмаган қолган суғурта мукофоти тўлаб берилиши таъминланди.
Наманган вилояти Ҳудудий бошқарма томонидан Мингбулоқ туманида яшовчи фуқаронинг “Sabina Ixlosbek Luks” МЧЖ орқали насия савдода техник хатолик сабаб 5 млн сўм тўлов учун ечиб олингани, бироқ жамият томонидан ярми ортиқча тўланган пул қайтарилмаётгани юзасидан тушган мурожаат ўрганиб чиқилди ва 2 млн 500 минг сўм маблағи қайтарилиши таъминланди.
Ҳудудий бошқармага Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи фуқаро А.Г. “My teacher” онлайн ўқув дастуридан қўшимча дарсларга иштирок этиши учун тўловни амалга оширган, аммо айрим сабабларга кўра, ўқув машғулотларида иштирок эта олмаган ва пулини қайтариб олишда муаммолар бўлаётгани ҳақида мурожаатини қолдирган. Ўрганишлар натижасида фуқаронинг қўшимча дарслар учун тўлаган 3 млн 600 минг сўм маблағни тўлиқ қайтарилиши таъминланди.
Ҳудудий бошқарма томонидан Сирдарё вилояти ҳудудида истеъмолчиларга етказиб берилаётган ичимлик суви сифатининг истеъмолга яроқлилиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида ичимлик сувидан олинган намуналарни текшириш натижасида Янгиер шаҳридаги 2 та МФЙда жами 400 га яқин фуқароларга истеъмолга яроқсиз ичимлик суви етказиб берилиб, умумий ҳисобда 22 млн сўмдан зиёд асоссиз маблағлар олингани ва бунинг билан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланди.
Юқоридагиларга асосан, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Сирдарё сув таъминоти” АЖга нисбатан иш қўзғатилиб, 400га яқин истеъмолчилардан асоссиз олинган 22 млн сўмдан ортиқ маблағларни мазкур истеъмолчилар билан қайта ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Хоразм вилояти Ҳудудий бошқарма томонидан “muborakqadirovaofficial” номли Instagram профилида лицензиясиз “Mustafa Travel” фирмаси орқали Умра сафарлари ҳақида реклама жойлаштирилгани аниқланди. Ўрганишларда мазкур фирма лицензияга эга эмаслиги ва кўрсатилган манзилда фаолият юритишга рухсат берилмагани маълум бўлди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан ҳудудий бошқарма томонидан Instagram мессенжеридаги “muborakqadirovaofficial” номли профил админи М.Қ.га реклама қонунини бузгани учун маъмурий чора кўриш