Ўзбекистон Геология вазирлиги IGA билан геотермал энергетикани ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Кон-геология вазирининг биринчи ўринбосари Ф. Хамидова бошчилигидаги вазирлик мутасаддилари International Geothermal Association (IGA) вакиллари билан учрашди.
Дастлаб IGA вакиллари томонидан ташкилот фаолияти, унинг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида тақдимот намойиш қилинди. Делегация вакиллари IGA томонидан амалга оширилган геотермал энергия лойиҳалари, эришилган натижалар ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида маълумот беришди.
Ўз навбатида, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги вакиллари геотермал энергетика йўналишида республика ҳудудида етарли имкониятлар мавжудлиги ҳамда мазкур йўналишни ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.