Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига сайёҳлик визасини яна онлайн расмийлаштиришлари мумкин
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига расмий VisitSaudi портали орқали сайёҳлик визасини яна электрон тарзда расмийлаштириш имкониятига эга бўлдилар.
Қироллик Туризм вазирлиги маълум қилишича, техник муаммолар туфайли вақтинча тўхтатилган хизмат 1 апрелдан 9 июнгача (2025 йил) тўхтаб турган, аммо ҳозирда тўлиқ тикланган ва одатий тартибда ишламоқда.
Электрон сайёҳлик визаси:
Ушбу виза эгаларига умра ҳаж ибодатини бажариш ҳуқуқи берилади, аммо ҳаж сафари, меҳнат фаолияти ёки узоқ муддатли яшаш учун фойдаланишга рухсат этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, электрон виза расмийлаштириш жараёни VisitSaudi расмий сайти орқали амалга оширилади ва фуқаролардан ҳеч қандай ортиқча ҳужжат талаб этилмайди.