Валюта курслари 18/09/2025
$1 – 12254.27
UZS – -0.25%
€1 – 14516.41
UZS – 0.01%
₽1 – 147.89
UZS – -0.49%
Қидириш
Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори USP билан тармоқ стандартлари ва ислоҳотларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А. Азизов АҚШ Фармакопеяси (USP) президенти ва бош ижрочи директори Роналд Пиервинчензи билан учрашув ўтказди.

USP 200 йилдан зиёд тарихга эга бўлиб, дори воситалари, биологик маҳсулотлар ва озиқ-овқат қўшимчалари учун глобал стандартларни белгилайдиган нуфузли халқаро ташкилот ҳисобланади. Унинг стандартлари 150 дан зиёд мамлакатларда қўлланилиб, жаҳон фармацевтика саноатида ишончли мезон сифатида тан олинади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон фармацевтика саноатида сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар ва эришилган натижалар муҳокама қилинди. USP раҳбарияти мазкур ўзгаришларни юқори баҳолади.

Агентлик ҳам USP билан йўлга қўйилган ҳамкорликни юксак баҳолаб, келгусида техник ёрдам кўрсатиш ва бошқа муҳим йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришди.

Шунингдек, USP Ўзбекистонга етакчи фармацевтика университетларини жалб этиш, маҳаллий юқори малакали мутахассисларни ташкилот тизимига интеграция қилиш ва уларнинг халқаро тажрибасини оширишга кўмаклашиши белгиланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР