Валюта курслари 06/02/2026
$1 – 12279.48
UZS – 0.11%
€1 – 14508.21
UZS – 0.11%
₽1 – 159.25
UZS – 0.11%
Қидириш
Ўзбекистон Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Ироқдаги MDI Group билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Ироқдаги MDI Group билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Ироқдаги MDI Group билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ироқ Республикасига хизмат сафари доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимлари мамлакатнинг йирик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси, дистрибьютори ҳамда хусусий шифохоналар тармоғига эга бўлган "MDI Group" корхонасида бўлдилар.

Учрашувда компания фаолияти бўйича батафсил презентация тақдим этилди, шунингдек агентлик вакиллари ишлаб чиқариш заводи ва омборхона инфратузилмаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.

"MDI Group" - Ироқ фармацевтика ва соғлиқни сақлаш соҳасида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган йирик компания ҳисобланади. Асосий йўналишларига фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва дистрибуция қилиш, савдо ва дистрибуция соҳасида Aspen, Cheplapharm, Menarini, IBSA, Uni-Pharma, Montefarmaco каби жаҳоннинг етакчи компаниялари билан стратегик ҳамкорлик, шунингдек Al Andalus ихтисослаштирилган шифохонаси ва Al Nahrain онкология маркази орқали илғор онкологик, диагностик ва жарроҳлик хизматларини кўрсатиш киради.

Учрашувда MDI Group вакиллари корхонанинг Ироқдаги ягона онкологик препаратлар ишлаб чиқариш заводини ишга тушириш босқичида эканини таъкидлаб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотларига бўлган қизиқишни билдирди. Айни пайтда ўзбек ишлаб чиқарувчилари билан қўшма лойиҳалар бўйича фаол музокаралар олиб борилмоқда.

Мазкур ташриф соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек Ўзбекистон фармацевтика маҳсулотларининг Ироқ бозорига чиқиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг