Ўзбекистон Европа Иттифоқи бозорига экспорт қилиш бўйича кўрсатмалар тайёрлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва Европа Иттифоқи бозорида GSP+ имтиёзларидан самарали фойдаланиш бўйича икки амалий қўлланма тайёрлади.
Лойиҳа доирасида қуйидаги қўлланмалар ишлаб чиқилди: "GSP+ имтиёзларидан фойдаланиб ЕИ бозорига тўқимачилик ва тикув маҳсулотларини экспорт қилиш” ва “GSP+ имтиёзларидан фойдаланиб ЕИ бозорига мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш”
Ҳар икки нашр ўзбек ва рус тилларида тайёрланган бўлиб, Европа Иттифоқи талабларига риоя қилиш, товарларнинг келиб чиқишини расмйлаштириш, логистика, сертификатлаштириш, экспорт жараёнлари ва ЕИ бозорига киришнинг бошқа муҳим жиҳатлари бўйича босқичма-босқич кўрсатмаларни ўз ичига олади.
Мазкур материаллар Европа бозорида ўз фаолиятини кенгайтиришни режалаштираётган компаниялар учун амалий қўлланма бўлиб хизмат қилади ҳамда GSP+ имкониятларидан максимал даражада фойдаланишга ёрдам беради.